Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Шуманайда пахтани қўшиб-ёзиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Ж” фермер хўжалиги томонидан 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

Ушбу жиноий вазият бўйича “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига Жиноят Кодексининг моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.