Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Энди талабалар контракт суммасини ойма-ой бўлиб тўлаш имкониятига эга

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига оид шарҳ билан чиқди.

Мазкур шарҳда айтилишича, талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда –  “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Масалан, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника, Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар (жами талабаларнинг қарийб 80 фоизи) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида);

Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм —  4 800 000 сўм).

Бундан ташқари, аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади, дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *