Мақолалар

«Бева аёлни алдаган фирибгар ўз қилмишига пушаймон бўлди.»

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2019 йил 13 сентябрь кунги ҳукмига кўра, С.А 2019 йил 10 февраль кунидан 10 май кунлари оралиғида ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали талон-тарож қилиш мақсадида ўзининг таниши Нукус шахри А.Пушкин кўчаси 4-уйда яшовчи Ю.С “сенга Нукус шахридан 1-хонали арзонлаштирилган уй олиб бераман” деб ундан жами 28.000.000 (йигирма саккиз миллион ) сўм пулларини 3 ой давомида бўлиб-бўлиб, Ю.Снинг яшаш уйининг олдида олиб, шу кунга қадар уй олиб бермасдан ёки олган пулларини қайтариб бермасдан, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилган.
Суд томонидан мазкур жиноят иши суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, С.Анинг содир қилган жиноят ўз исботини топди.
Суд, судланувчи С.А га жазо тайинлаганда, жиноятнинг холатини ва хавфлилик даражасини (унинг содир қилган қилмиши Жиноят кодекси 15-моддасига асосан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши), қилмишнинг сабабли ва оқибатларина (келтирилган моддий зарарнинг қисман қопланганлиги), судланувчининг шахси (муқаддам судланмаган, талаба эканлигини) эътиборга олади, жазони енгиллаштирувчи холатлар айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чинг кўнгилдан пушаймон экани, жабрланувчидан кечирим сўрагани, айбини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир қилганлиги эътиборга олиб, унинг содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб кўрсатилган холатлар судланувчи С.А томонидан содир қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни ташкил қилмайди деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Нукус
шаҳар судининг судья ёрдамчиси Р.Джуманиязова

You may also like

Comments are closed.