Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқда қамишдан ДСП ишлаб чиқариш учун 45 млн. долларлик инвестиция Хитойнинг компанияси билан имзоланди

Жорий йил 4 октябрида Хитойнинг “Panjin Jijia Ecological Board Industry Co., Ltd” компаниясининг бошқарув раиси Жанг Бинг Кун раҳбарлигидаги делегация Мўйноққа келди, деб хабар бермоқда New Muynak City.
«Компания туманда қамишни қайта ишлаш орқали тайёр қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Мўйноқ туманининг инвестицион имкониятлари, инвесторлар учун яратилган енгилликлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва туманда жойлашган табиий кўллар ва қамишзорлар билан жойига чиққан ҳолда таништирилди», дейилади хабарда.
Мазкур икки томонлама музакораларда Бош прокуратура, “Ўзқурилиш материаллари” АЖ уюшмаси қўллаб-қувватлашида “Panjin Jijia Ecological Board Industry Co., Ltd” компанияси, “Toshkent Plast Polimer Co., Ltd” корхонаси билан қамишдан ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича 45 млн. долларлик инвестиция шартномаси имзоланди.