Мақолалар

Жазони ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар жазодан озод қилинди

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин режими қоидалари жорий этилган бир вақтда ҳам маҳкумларга нисбатан халқимизга ҳос инсонпарварлик тамойилари яна да кенг намоён бўлмоқда.

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ҳудудий Ички ишлар органлари Пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинмоқда.

Бунга мисол сифатида, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 2020 йил 11 август куни Нукус шаҳар Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган 4 нафар маҳкумга нисбатан материаллар кўриб чиқилиб, шундан 1 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш жазосидан ва 3 нафар маҳкум эса тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик каби жиноят-ҳуқуқий принципни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Б.Жаримбетов
Жиноят ишлари бўйича
Нукус шаҳар судининг архив мудири

You may also like

Comments are closed.