Янгиликлар

Фаол ёшлар хирмонга ҳисса қўшмоқдалар

Пахта йиғим-терими айни авжига чиққан қизғин паллада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тўрткўл тумани бўлими томонидан ташкил этилган “Фидойи ёшлар отряди” ёшлари ҳам ҳирмонга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Шу сабаб куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Тўрткўл тумани бўлими “Фидойи ёшлар отряди”нинг теримчи ёшлари “Ҳорманг пахтакор ёшлар!” лойиҳаси асосида “Ёнбошқалъа”овул фуқаролар йиғинидаги “Ота бола” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримига кўмакка бордилар. Албатта, ёшлар шижоати бор жойда ишда унум ҳам бўлади.
Ёшлар орасида терим бўйича ўтказилган мусобақада 120 нафардан ортиқ ёшлар қатнашдилар ва кун давомида 6 тонна 700 кг пахта терилди.
Лойиҳа доирасида туман Маданият бўлими хушовоз хонандалари томонидан концерт дастури ташкил этилди. Дам олишга чиққан ёшларга таомлар султони ош тортилди. Шўх мусиқа садолари остида ўйин-кулгу ташкил этилди.
Шунингдек, ушбу лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ўринбосари К.Бекмуратов, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тўрткўл тумани бўлими вакиллари ҳам қатнашдилар. Кун якунида энг юқори натижа кўрсатган теримчи ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Жумладан, “Фидойи ёшлар отряди” аъзоси Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида яшовчи 27 ёшли Юлдашева Муҳаббат бир кунда 157 кг пахта териб, терим пулига қўшимча Ёшлар агентлигининг туман бўлими томонидан “Энг илғор теримчи” номинацияси бўйича мини-печ билан тақдирланди.
Ёшлик-умрнинг энг гўзал фаслидир. Шундай фаслда эл корига яраб, теримчиларга мададкор бўлаётган ёшларимизга хирмонингизга барака деймиз.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.