Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

МИБ: Қўнғиротда 11 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди

Мажбурий ижро бюроси томонидан Қўнғиротда 11 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қарздор «Устюртгаз»дан Мўйноқ туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 11 846 500 000 сўм солиқ қарзи ва давлат фойдасига 236 929 600 сўм давлат божи ундирган.

«Устюртгаз»га тегишли бўлган 6 та автомашина, 60 турдаги офис жиҳозлари ҳамда 2 турдаги кўчмас мулки хатловга олинган.

«Қарздор ташкилотга тегишли бўлган мол-мулклар ҳатланганидан кўп ўтмай ташкилот томонидан 25 сентябрда 11 миллиард 846 миллион 481 минг 100 сўм солиқ қарздорлиги ундирилган», — дейилади хабарда.