Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бир чимдим лоф аралаш ҳақиқат (фелетон)

Шу десангиз якшанба куни атайлаб хўроз олиш учун бозорга бордим. Ҳамёним тўла, бозорда нарх-наво жойида. Айланавериб охири бир йигитдан тили чайналмаган, боши айланмаган, бабақи тирналмаган, патлари лов-лов товланиб турган, овози ёқимли бир жўжахўрозни нақ қўйнинг баҳосига сотиб олдим. Қўшнимиз Сотти ҳола тўйга айтганди. Борсам, карнай-сурнай садолари остида тўн кийгазиб кутиб олишди. Нимага десам, хўрозимнинг овозига шинаванда бўлиб қолишибди-да. Тўйда ўтирганларнинг бари “Қўшиқ қилиб, клип олдирсанг машхур бўлиб кетасан. Ўзимиз ёрдам берамиз. Ахир бу қишлоғимизнинг 1-клипи, яна изза бўлиб қолмайлик-а, нима дединг?“дейишди. Ҳа,Тешавой ҳайдовчининг гапида жон бор, тан олиш жоизки, ҳозирги айрим ҳофизлардан хўрозимнинг овози ширалироқ. Машхур бўлиш ҳаёли билан юрсам раис бува: -Ёрмат, бу ёққа кел! -деб чақирди. Борсам: -Сенга минг раҳмат,ука, 15 йилдан бери дўхтирлар қулоғимни даволайди, фойдаси бўлмаётганди.Хўрозингнинг мулойим қичқириғидан кейин эшита бошладим.Энди пашшанинг қанот қоқишини ҳам ҳам эшитяпман,ҳа! Клип олармишсан деб эшитдим, ука, уйдачи “Запорожест“ им ялтиллаб турибди.Фақат мени ҳайдовчи қилсанг бас, умримда бир марта тилбизирда чиқсам, армоним йўқ, нима дейсан, ука?-Кўрайликчи? раис бува, бу ёғи бир гап бўлар, сиздан бошқа ҳеч кимда янги машина бўлмагандан кейин оламизда, машинасиз чиқсак уят! -деб жуфтакни ростламоқчи бўлиб турсам, ўн-ўн беш қўшнилар ўртага олса бўладими. Бири кутиб оладиган, бири кузатадиган,бири машинани велосипедда қувиб ўтадиган, яна бири доирачи…Айтсам ишонмайсиз, хўроз қичқирганда жўр бўлиш учун товуқ олиб келиб берадиганлар ҳам топилди.Хуллас,қишлоқнинг каттаю кичиги клипга тушмоқчи. Бу ғалвалардан қутилишга чора тополмай ўтирсам, доно рафиқамнинг дадаси:-Шу хўрозни сўйингда, қўйинг, Ким нима дерди хўроз ўзингизники,-деди. Машҳурлик керак эмас дедимда, хўрозимни сўйдим-қўйдим. Лаббай бир нима дедингизми?Тишингнинг бир қисми қани дейсизми? Жўжахўрознинг юмшоққина гўштини оғзимга солгандим, тишларимнинг қитиғи келиб,тўкилиб кетди.Сиз буни тағин қишлоқ аҳли қилди,деб ўйламанг. Улар хўрозимсиз ҳам қўшиқ ва клиплар ишлаб ташлашди. Мисол келтирсам: “Эшаклар суҳбати“, “Ошиқ қурбақа“, “Сигир соққан Соттиой“, “Қўйлар қандай марайди“… Айтсам, номи тугамайди. Қизиғи, ушбу клипларда қишлоқнинг барча аҳолиси бор,уй ҳайвонлари ҳам! Сал қолса эсимдан чиқай дебди, азизлар, тўй-ҳашамга айтсангиз беминнат хизмат кўрсатамиз. Лицензиямиз бор, фонограммадан фойдаланамиз!

Чақиртиканак,
Kar24uz учун махсус тайёрлади