Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Даут-ота»га келган автобус ўриндиғи остига яширилган парфюмерия

Божхона ходимлари республикамизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Қорақалпоғистон Республикасининг “Даут-ата” чегара божхона пости орқали кирган “Сетра” русумли йуловчи ташиш автобуси божхона ходимлари томонидан назоратдан ўтказилди. Кўрик давомида автобус ҳайдовчи бўлган Н.А. хуфия жойларига 31,2 миллион сўмлик, 738 дона парфюмерия маҳсулотини яшириб республикасизга олиб кирмоқчи эканлиги аниқланди.

Айни пайтда ушбу вазият бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.