Янгиликлар

Тизимдаги ишларнинг самарадорлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалда ўз натижасини бермоқда


Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва фаолиятнинг самарадорлигини оширишга амалий ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Дастлаб, янгиланишларга юз бураётган Бўзатов туманида бўлди.
Бугунги кунда мазкур туманда 5 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ўрганишлар давомида ушбу ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, биноларнинг моддий-техник базалари ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, Бўзатов тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси, ёш ижодкор Минара Қалбаевага вазирлик томонидан тайёрланган компьютер жамланмасини совға килди. Бу ўз навбатида тизимда яхши ишлаётган ходимларга бўлган катта эътибор намунасидир.
Барчамизга маълум, бугунги кунда янгидан ташкил қилинган Бўзатов туманида Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун улкан ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда ҳудудда 1000 ўринли замонавий стадион фойдаланишга топширилиши ёшларни спортга жалб этишга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга замин яратмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов мазкур стадионда ҳудуд ёшлари орасида ташкил қилинган «Маҳаллада футбол» спорт мусобақасининг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларни тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Унда мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланган «Бўзатов» шаҳарча фуқаролар йиғини ёшларини табриклаб, уларга кубок ва эсдалик совғаларни топширди.
Кейинги манзил, туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган «Аспантай» овул фуқаролар йиғининг «Порлитов» овули бўлди. 1000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуднинг фуқаролари ва тадбиркорлари билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Уларнинг яшаш шароитларини, турмушида учраётган масалалар ва муаммоларини атрофлича ўрганиб, таклифларини тинглади. Шундан келиб чиқиб ўз услубий таклиф-тавсияларини билдииб ўтди. Фуқаролар йиғинида шакллантирилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан банд қилиб, оилавий даромадларини яхшилаш учун уларни тикув машиналари билан таъминлашда амалий ёрдам беришини таъкидлади.
Шундан сўнг мазкур ҳудуддаги энг ёши улуғ, бугун невара ва чеваралар ардоғида яшаётган нуроний отахон Шонай Нурсултоновнинг ҳолидан хабар олди.
Ўрганишлар жараёни Қорақалпоғистон Респулкасининг бошқа туманларида ҳам давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.