Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан экосаёҳат

Жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти “Ёш еколоклар қаноти” фаоллари ташаббуси билан “Биз Орол фожеасини бартараф этишда барча юртдошларимизни бирлаштирамиз” шиори остида партия ғояларига хайриҳоҳлик билдираётган ёшларимиз учун Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ҳамда Мўйноқ туманларига экосаёҳат уюштирилди. Ёшларни қуйиамударё минтақаси флора ва фаунаси, шунингдек, Орол бўйида денгиз қуриши оқибатларини бартараф қилиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, бу йил барпо этилган ўрмонзорлар ҳолати билан таништиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур экосаёҳатда партия Ёшлар қаноти фаоллари, Урганч давлат университети талабалари, Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти фаоллари ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилари дастлаб Қуйи Амударё биосфера резервати қўриқхонасига ташриф буюриб бу ердаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзига хосликлари, экологик биохилма-хилликни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар танишдилар.
Мўйноқ шаҳрига йўл олган иштирокчилар йўлда Нукус шаҳрида тўхтаб бу ёрнинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон этнография музейига ташриф буюрдилар. Айтиш жойизки, мазкур музей Рус авангард тасвирий санъати намуналарини ўзида энг кўп жамлаган дунё бўйича иккинчи музейб ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бу ерга ҳар йили жаҳоннинг жуда кўплаб мамлакатларидан бир неча ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюрадилар. Экосаёҳат иштирокчилари ҳам ушбу санъат намуналари ҳамда Қадимий Хоразм тарихига оид жуда кўплаб осори атиқаларни томоша қилдилар.

Эртасига сайёҳатчилар Мўйноқ туманнинг экотуризм маркази –“Кемалар қабристони” га ташриф буюрдилар. Улар ушбу масканда денгиз қуришининг оғир оқибатларига гувоҳ бўлдилар. Шунингдек, сайёҳат иштирокчилари бу йил барпо этилган ўрмонзорларнинг ҳолати билан танишиб, қуриган денгиз тубида ўрмонзорлар яратиш бўйича беш йиллик режа ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Мўйноқ аҳолиси орасида Ўзбекистон Экологик партияси мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга бағишланган акцияларда иштирок этиб ҳудуддаги экологик муаммоларни бартараф этишга доир ўз фикрларини билдирдилар.

Отабек Рахимбаев,
Ўзбекистон Экологик ҳаракати экологик назорат жамоатчи инспектори.