Мақолалар

Ёшлар парламенти аъзоси ташаббуси ва туман ҳокимияти билан биргаликда Интизорга ёрдам берилди

Тўрткўл туманида “Тошкент“ маҳалласида яшовчи Интизор кўп вақтдан бери битта қизи билан истиқомат қилиб келмоқда. Уйи ачинарли аҳволга келиб қолган, моддий тарафдан ҳам жуда қийналиб қолган эди. Ўзи эса ишсиз, қизи борлиги сабаб иш топиши қийинлигини, унга қараб туришга одам йўқлигини айтди. Бу бўйича туман ҳокимиятига юзландим ва улардан ижобий жавоб олдим. Тезкорлик билан Интизорга ёрдам қўли чўзилди. Эндиликда “Тўрткўл Қўм строй“ МЧЖ томонидан уйи таъмирланмоқда қолаверса, тез орада ишга ҳам жойлашадиган бўлди.

Акмал Сражатдинов,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси

You may also like

Comments are closed.