Янгиликлар

Тўрткўл туманидаги пахтакорлар пахта топшириш йиллик режасини ортиғи билан бажардилар

ТЎРТКЎЛЛИКЛАР ОҚ-ОЛТИНДАН БАЛАНД ХИРМОН КЎТАРДИЛАР!
Бугун, 2020 йил 24 октябрь куни Тўрткўл туманидаги пахтакорлар пахта топшириш йиллик режасини ортиғи билан бажардилар.
2020 йил пахта ҳосили учун Тўрткўл туманида 9 минг 800 гектар майдондан 23 минг 700 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича жами 190 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилган эди.
Жорий йилда пахта ҳосили учун ғўзанинг «Султон», «С-4727», «Бухоро» каби истиқболли навлари танлаб экилди.
Ғўза пишиб етилгунига қадар берилган зарур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида Тўрткўл тумани пахта сотиш режасини 100, 2 фоизга бажарди.
Юртимизда ҳукм сураётган карантин ва қишлоқ хўжалигида дуч келган қийинчиликларга қарамасдан юртдошларимиз ғўза парваришида зарур бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширдилар.
Бугун оқ-олтин хирмонини йиғиб-териб олишда фаол қатнашиб келаётган барча қишлоқ хўжалиги ходимларига, фермер хўжаликлари раҳбарлари, отряд бошлиқлари ҳамда теримчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!
Азиз юртдошлар! Барчамизга миллий бойлигимиз ҳисобланган оқ-олтин зафари муборак бўлсин!
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.