Янгиликлар

Расмий: Хўжайлида фуқаро нега қамалди? Уятли сўзлар айтиб сўкингани ростми?

Фуқаро Амантай Сейтмуратовнинг ҳуқуқбузорлик юзасидан Пресс-конференцияда журналистлар томонидан савол берилди. Унга Хўжайли туман ички ишлар бўлими томонидан жавоб берилди:
Сейтмуратов Амантай Жуманазарович 1976 йил Хўжайли туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати қорақалпоқ, муқаддам судланмаган, оилали 4 нафар фарзандли, вақтинча ишсиз, Хўжайли тумани Ж.Сейтмуратов кўчаси 6-уйда истиқомат қилади.
2020 йил 14 март куни А.Сейтмуратов ўз уйи олдига маст аҳволда келиб, кўчада туриб, оғзига келган ҳар хил уятли сўзларни айтиб сўкинган, кейин худуд профилактика инспектори А.Сейтмуратовнинг ёнига бориб, уни тинчлантириш мақсадида “Сиз нимага жамоат жойида уятли сўзлар билан сўкиниб турибсиз, сизни туман ИИБга олиб кетишим керак” деб айтганида унга бўйсунмасдан қаршилик кўрсатиб, шу куни профилактика инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай, бормаганлиги сабабли 2020 йил 26 март куни Хўжайли тумани Маъмурий ишлари бўйича суди томонидан А.Сейтмуратовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
183-моддаси – (Майда безорилик) ва 194-1-моддаси – (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик)га асос 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
2020 йил 1 май куни кундуз куни А.Сейтмуратов Хўжайли тумани Обод МФЙда жойлашган “Ёшлар маркази” олдида туриб интернет “Youtube” ижтимоий тармоғига Хўжайли туманида қорақалпоқлар кўп бўлишига қарамасдан ўзбек тилида ёзувлар кўпайиб кетди” деб, ниқобисиз турган ҳолда, Айбек исмли тадбиркорнинг рухсатисиз унга тегишли бўлган мулкни видеога олиб интернетнинг “Youtube” ижтимоий тармоғига жойлаштириб тарқатиб юборганлиги сабабли 2020 йил 5 май куни Хўжайли тумани Маъмурий ишлари бўйича суди томонидан А.Сейтмуратовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг:

  • 184-3-моддаси – (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш)
  • 46-1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)
  • 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асос 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
    Кейинчалик шу 7 сутка маъмурий қамоқ жазосининг 4-куни яъни,
    9 май куни Нукус шаҳридаги Марказий маъмурий қамоқхонага этап қилинган.

Хожели ИИБ

You may also like

Comments are closed.