Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Online “Беш ташаббус – беш имконият” ёшлар фестивали старт олди

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 1 081 425 нафар бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 58,6 фоизини ташкил этади. Шундан, 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар 486 659 нафар.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 173 167 нафарлар Ёшлар иттифоқи ва 232 625 нафар “Камалак” болалар ташкилоти аъзолигига қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш” бўйича 5 та муҳим ташаббусни кенг оммога тарғиб этиш, аҳоли, хабардорлигини ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосарлари ва масъул ходимлари шаҳар ва туман Кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш бўйича бириктирилиб, ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари тарғибот тадбирлари ташкил этиш тизими йўлга қўйилди.
Бугунги кунга қадар, Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида 5 та ташаббусни кенг оммога тарғиб этиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг хабардорлигини оширишга йўналтирилган 1043 та тадбир ва лойиҳалар ташкил этилиб, 96 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди.
Жумладан
Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) Кенгаши ва “Ёшлар марказ”лари бўлимларида жами 41 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Жами 6049 нафар ёшлар қамраб олинди.
Ёшларнинг қизиқичлари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг 17 фоизи (84 018 нафари) ни маданият ва саньатга, 17 фоизи (82 517 нафари) ни компьютер технологияларини чуқур ўрганишга, 29 фоизи (142 270 нафари) ни жисмоний тарбия ва спортга, яна 25 фоизи (124 535 нафари) ни китобхонликка жалб этиш ҳамда рўйхатларни шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, маълумот учун айтиш жоизки, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 18 май куни Мўйноқ туманида, 24 май куни Беруний туманида, 29 май куни Нукус шаҳрида, 31 май куни Чимбой туманида “Беш ташаббус беш имконият!” шиори остида фестивал ташкил этилган эди. Тадбир якунида “Ёшлар – келажак бунёдкор!” шиори остида гала-концерт ўтказилиб, акция доирасида ўтказилган тадбирларда ғолиблари ва фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 9 октябрь куни Амударё, Тўрткўл, Беруний, ва Элликқалъа туманларида , 10 октябрь куни Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли ва Бўзатов туманларида, 11 октябрь куни Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл ва Шўманой туманларида, 12 октябрь куни Нукус, Хўжайли, Тахиятош туманлари ҳамда Нукус шаҳрида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилмоқда.

Фестивал доирасида,
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва саънатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида;
Ёш қаламкашлар иштирокида “Ватан менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар ва фотосуратлар танлови, муваффақиятга эришган ёшлар иштирокида “Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва Сардорлар Кенгашининг “Ватан остонадан бошланади” мавзусида ватанпарварлик лойиҳаси, Ватанпарварлик руҳида тайёрланган “Элпарвар” бадиий фильмини ёшларга намойиши, “Ватан келажаги сенинг қўлингда” лойихаси доирасида: “Бахли элнинг баҳтли фарзандларимиз”, “Вақт қадри”, “Имконият, ҳаракат ва натижа”, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзуларида семинар-тренинглар, “Театр ва ёшлар” лойиҳаси, “Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” мавзусида ижодий ишлар танлови, Муваффақиятга эришган ёшлар иштирокида “Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси, Ёшлар билан очиқ мулоқат. “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси, “Депутат ваёшлар” лойиҳаси, “Армия ва ёшлар”лойиҳаси, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Шаҳримнинг янги қиёфаси” мавзусида раcм танлови ўтказилмоқда.
Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида;
Спортнинг югуриш тури бўйича “Ёшлар марафони” спорт мусобақалари, спортнинг футбол, мини-футбол, “Арм-рестлинг”, қиличбозлик, сузиш, бокс, бадиий гимнастика, волейбол турлари бўйича спорт мусобақалари, ёшлар ўртасида “Кибер спорт” бўйича виртуал спорт мусобақаси, “Ёшлар кубоги” мавзусида ёш оилалар ўртасида спорт мусобоқалари, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида туман спорт усталари ва ёшлар учрашуви, “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича 19-жаҳон чемпионати ғолибаси Злиха Ўразбаева иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида учрашув, шунингдек Таниқли спортчилар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида
“Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди.

Тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида;
“Ёшлар кутубхонаси”, “Китоблар карвони” лойиҳалари доирасида китоб ярмаркаси, янги китоблар кўргазмаси, Ёш китобхонлар ўртасида “Мен ўқиган китоб” китобхонлик танлови, Ёшлар ўртасида “Билимдонлар аренаси” интеллектуал ўйинлари, “Омадли ёшлар” интелектуал танловлари ташкил этилди.
Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида;
Хотин-қизларни тарбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Тадбиркорлик сирлари” мавзусида, “Устоз шогирд” тамойили асосида тажрибали мутахассислар иштирокида, шунингдек хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ҳунарлининг қўли гул” ва “соч турмаклаш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари, Ёш оилалар учун “Оила психологияси”, “Фикрлар қувват бахш этади” мавзусида психологик семинар-тренинглар, ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган “Бизнес саёхат” лойиҳалари амалга оширилди. “Мен ишга жойлашдим” лойиҳаси доирасида _ нафар ёшлар бандлиги таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини орттириш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Ёшлар мурожаати”ни туман ёшларининг хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирларини амалга оширилди. Шунингдек, фестивал доирасида кам таъминланган ёш оилалар ҳолидан хабар олинади.