Мақолалар

Қорақалпоғистонда ажралиш арафасида турган 527 та оила яраштирилди

Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан бошланади ва аста – секин вояга етиб боради, мустақил оила қуради. Хар бир ота-она ўз фарзандини вояга етиши, унинг уйли-жойли бўлиб, мустақил оила қуришини орзу қилади. Мустақил оила қуриш, ота-она бўлиш хар бир ўгил қиз учун шарафли вазифадир. Оила қураётган хар бир ёш оила хаётга хар томонлама ақлий ва жисмоний жихатдан тайёр булмоғи керак.
Қорақалпоғистон Республикасида 416 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 352 минг хонадонда 413 мингдан зиёд оилалар истиқомат қилади.
Ҳозирги кунда оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, нотинч оилалар билан ишлаш бўйича тизимли иш олиб борилмоқда. Ажрим ёқасига келиб қолган ва нотинч оилаларга маҳаллалардаги фаоллар, кўпни кўрган, тажрибали нуроний отахон ва онахонлар, ибратли оила вакилларини бириктириб, бундай оилалар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилди.
Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий оилавий қадриятларни сақлаб қолиш мақсадида қатор жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, маҳаллаларда эрта никоҳ, ноқонуний ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида аҳоли ва ёшлар орасида жами 3000 тадан ортиқ тарғибот ишлари амалга оширилди.
Республика бўйича 2020 йилнинг шу кунига қадар 842 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан манзилли ишлар олиб бориш натижасида 527 та оила яраштирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида республика бўйича 754 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 195 тага камайган.
Йиллар кесимида (январь-сентябрь ҳолатига) ажримлар сони:

  • 2019 йил – 949 та
  • 2020 йил – 754 та
    Маълумот ўрнида республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Мўйноқ туманида (7 та) қайд этилган.
    Таҳлилларга кўра, ажримларга асосан оилавий келишмовчилик, фарсандсизлик, узоқ вақт бир оила бўлиб яшамаслик, миграция, иқтисодий етишмовчиликлар, қонуний никоҳни бекор қилмасдан бошқа оила қуриш сабаб бўлмоқда. Ажрашиб кетган оилаларнинг салмоқли қисмини ёш оилалар ташкил қилиши эса шу ватанда яшаётган ҳар бир юртдошимизни ҳавотирга солиши керак. Ёш оила бошлиқлари аксарият ҳолларда оилани мустақил бошқариш, фикрлаш, даромад топиш салоҳиятига эга эмаслиги, келинларнинг эса оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Оилавий ажримлардан энг аввало аёл, вояга етмаган гўдаклар азият чекмоқда.
    Психологик тадқиқотларга кўра ота-онанинг ўзаро ижобий муносабатлари оилавий тотувликнинг ижтимоий психологик асосидир. Чунки, аҳил оиладаги ота-онанинг фарзандларига меҳр кўрсатиши ва қўллаб қувватлаши уларни маънавий, ҳиссий, жисмоний жиҳатдан улғайишига олиб келади.
    Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани юқоридаги анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Гуласен Уббиева,
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассиси

You may also like

Comments are closed.