Пн. Дек 9th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Беш ташаббус бўйича Қорақалпоғистон бўйлаб ёшлар фестивали старт олди

9 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманлари, яъни Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний ва Амударё бўйлаб “Беш ташаббус — беш имконият“ ёшлар фестивальи ўтказилмоқда.

Амударё туманида кечган фестивалда ёшлар “Сиз севган қаҳрамонлар“ лойиҳаси доирасида “Келажак бунёдкори“ медали соҳиби Давид Қонарбаев, Зулфий номидаги давлат мукофоти совриндори Улбўсин Оринбаева, “Ниҳол“ мукофоти совриндори Шираз Нуратдинов ва ёш талант эгалари билан суҳбат ўтказилди.

Фестивал доирасида туман ёшлар ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди. “Ўзбек жанг санъати“ бўйича чиқиш қилишди. 40-сонли мактабда ўқувчилари учун компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида маҳорат дарси ўтказилди.

Тўрткўлда кечаётган фестивалда “Сиз севган қаҳрамонлар“ лойиҳаси доирасида қорақалпоқ эстрада юлдузи Раджив Атажанов, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Қумар Бегниязовалар билан иқтидорли ёшлар учрашди.

Элликқалъалик ёшлар эса фестивал доирасида тасвирий санъат бўйича танловда иштирок этишди. “Ватан менинг нигоҳимда“ мавзуйида расм чизишди.

Фестивал давом этмоқда. Бугун соат 18:00 да Элликқалъада гала концерт бўлиб ўтади.