Мақолалар

Тўрткўл тумани ҳокимининг тиббиёт ходимларига байрам табриги

Тўрткўл туман ҳокими Р.А.Шамуратовнинг
“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан
соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига
ТАБРИГИ

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Энг аввало, инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга бел боғлаган, Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Дунёда шундай касблар борки, бу касб эгалари орасида инсон ҳаётини сақлашдек машаққатли ҳамда масъулиятли меҳнатлари эвазига ҳамиша эл ардоғида бўлган тиббиёт ходимлари ҳам бор.
Оқ халат кийиб юрган бу касб эгалари тимсолида халқ саломатлиги учун ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган касб эгаларини кўрамиз.

Машҳур юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир”, деган сўзлари машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳаққоний баҳодир.

Қадрли саломатлигимиз посбонлари!

Ҳозирги кунда Тўрткўл тумани аҳолисининг соғлигини сақлаш борасида 237 нафар шифокор ҳамда 971 нафар ўрта махсус ходимлари фаолият юритмоқдалар.
Шунинг учун ҳам куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтиб ўтдилар.
Илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш, уларга ёрдам бериш учун терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилишини билдирди.
Бу бригадалар ўзларига бириктирилган оилалар кесимида “тиббий харита”лар шакллантириб, манзилли иш олиб боради. Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилиши, бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланиши таъкидланди.
Маълумки, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Шу боис туманимизда профилактик тиббиёт ривожига устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сонли “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда 21та хусусий даволаш профилактика муассасалари фаолият юритмоқда.
Сўнгги уч йилда туманимиздаги чекка қишоқларда ҳам аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида бир нечта қишлоқ врачлик пунктлари ўз иш фаолиятини бошлади.
Бугун коронавирус пандемияси даврида жонбозлик билан меҳнат қилиб келаётган сиздек фидойи тиббиёт ходимлари салоҳият ва тажрибангиз, куч ва ғайратингизни сафарбар этиб, ана шундай улкан ва масъулиятли вазифаларни шараф билан адо этишга қодир эканлигингизни кўрсатдингиз.

Қадрли тиббиёт ходимлари!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизда улкан зафарлар, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

You may also like

Comments are closed.