Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сайлов яқин: Делегатлар дастурни муҳокама қилишди

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид ислоҳотларни ривожлантиришни доим қўллаб-қувватлаш «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг асосини ташкил этади.
Буни теран сезинган Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Амударё туман Кенгаши фаоллари доим электорат орасида бўлиб, уларнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириб бориш билан бир қаторда, фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидаги фаол иштирокига ҳам катта эътибор қаратиб келмоқда.
Мана шундай иштирок мамлакатимизда, миллий қонунчилигимиз ва халқора демократик тамойиллар асосида, бўлиб ўтадиган сайловларда ўз аксини топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарорига асосан, жорий йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда, сайловлар куни деб эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши фаоллари ҳам сайлов кампанияси билан боғлиқ барча чора-тадбирларни белгиланган режалар асосида тартибли ва уюшқоқлик билан ўтказишга келишиб олдилар.
Дастлаб туман бўйлаб электорат вакиллари ва хайриҳоқлар меҳнат қилаётган БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.
Жорий йил 9 октябрь куни эса Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгашининг навбатдаги VIII Конференцияси бўлиб ўтди.
— Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши раиси Мансур Ўразбоев.
-Айни кунда, фаолларимиз томонидан сайлов жараёни билан боғлиқ ташкилий-партиявий ишлар 2019 йил 25 сентябрь кунги Сиёсий Кенгаш XII пленуми қарорлари асосида режа асосида амалга оширилмоқда.
Бугунги ўтказилган Конференциямизда, ўткан беш йиллик фаолиятимиз сарҳисоби, партиямиз сайловолди дастури ва уставини янада мукамаллаштириш мақсадида таклифлар олиш, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши Конференциясига делегатлар сайлаш ва ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Илҳом Полванов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари: «Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларнинг аниқ ечимини топишга кўмаклашиш доим партия туман Кенгаши фаоллари ва депутатларимизнинг диққат марказида бўлиб келган.
Албатта, ҳар қандай сиёсий партия фаолиятига баҳо берилганда, ушбу партия фаолларининг ўз электорати ва сайловчилари ишончини нечоғли қазонаётганлигига алоҳида урғу берилади.
Мана шулардан келиб чиқиб, ўткан давр мобайнида 4 та депутаттан иборат гуруҳимиз томонидан сайловчилар мурожати асосида турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари номига 71 та депутатлик сўровлари чиқарилиб, жавоблари ўз вақтида мурожат эгаларига етказилди.
Партия сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларимиз, электорамиз вакиллари манфаатларидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги доимий комиссиялар мажлисларига 19 та, сессиялар кун тартибига 15 та масала киритишга муваффақ бўлдик.
Ушбу масалалар партиямиз томонидан ишлаб чиқилган “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур”, “Мактабда ижтимоий тенглик”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” каби қатор лойиҳаларимиз асосида олиб борилган ўрганишлар натижаларига асосланган.
Электорат томонидан билдирилаётган мурожатларининг ижобий ечим топишига эришиш, доимий комиссиялар ва сессиялар кун тартибига киритган масалаларимиз буйича қабул қилиган қарорлар ижроси бўйича партия ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ишларини ҳам йўлга қуйганимиз партиямиз нуфузини ошишига хизмат қилмоқда».
Замира Сапарова: «Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси
Туман хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Фермерлар Кенгаши, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси туман бўлими ва «Маҳалла» ҳайрия жамғармалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ижтимоий шерикчилик муносабатларимиз аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, электорат ва сайловчи манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда».
Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Майрамбай Досбергенов.
Уббиниязова Палзада “Уйшин маданият” маркази қошидаги БПТ раиси: «Жорий йилда туман партия Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига қаратилган жиддий эътибор, ўтказилиб келинаётган сиёсий ўқувлар, сайлов жараёни билан боғлиқ чора-тадбирларда ўзининг ижобий самарасини бериши аниқ.
Сабаби, сайловлар жараёнида партия фаолияти, сайлов қонунчилиги ва сиёсий жараёнлардан хабардорлик муҳим аҳамият касб этади.
Партиямиз сайловолди дастурига маданият соҳаси ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, саънат соҳаси билан боғлиқ ўрта ва олий таълим муассасаларини инновацион жиҳозлаш каби масалалар буйича таклифлар бердик».
Конференция якунида партия фаолиятини жонлантиришда ўз ҳиссаларини қўшаётган бир қатор фаоллар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Фаҳрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.

Рауаж Отарбаев,
“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари