Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

10 кунда 7 тонна 998 кг. пахта терган Берунийлик оила»Спарк» олди

Жорий йил 9 октябрда Беруний туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан эълон қилинган “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлови ғолиби маълум бўлди. Танлов талабига мувофиқ “Спарк” автомабили Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари ичида энг кўп пахта терган бир нафар оилага берилиши белгиланган эди. Юртимиз қирмонига 10 кунда 7 тонна 998 кг. пахта териб, энг кўп пахта теришда биринчиликни қўлга киритган «Дўстлик» ОФЙ фуқароси Рўзимова Гулхумор Ражапбоевна 6 нафар оила аъзолари билан олий соврин- “СПАРК” эгасига айланди.
”Инсон меҳнати қайси замон бўлмасин, қадри баланд ҳисобланар экан. Оилам билан ниятимиз ҳолис эди, яъни машинани биз ютамиз, деб чин дилдан ишга киришдик. Меҳнатимиз жойига тушди, ўнта оила бир-биримиздан олдинга ўтиш учун роса ҳаракат қилдик. Эътибор учун, бизни шунчалик қўллагани учун ҳукуматимизга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Беруний тумани хокимлигига ўзим ва оилам номидан раҳмат айтаман, — дейди Гулхумор опа.
Тадбирда пахта йиғим-теримида иштирок этган оилаларга Беруний тумани ҳокимлиги томонидан 2-ўрин учун Музлатгич, 3-ўринга эса Газ плитаси ва бошқаларга телевизор совға қилинди.