Мақолалар

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирлари кўтаринки кайфият билан давом этмоқда

Тўрткўл тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирлари кўтаринки кайфият билан давом этмоқда. Касб-ҳунар мактабида тикувчилик ва машинасозлик кўргазмалари ташкил қилиниб, меҳмонлар ўқув даргоҳи фаолияти билан танишдилар.Ажиниёз номли Нукус педагогика институти Мусиқа таълим кафедраси мудури Алланов Аяпберган кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У ўз сўзида бугунги маънавий тадбир, унинг мақсади ва аҳамияти ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Халқназарова Лиза театр санъати ҳақида гапириб ёшларни театр санъатига қизиқишларини янада ривожлантириш ҳақида ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шу билан биргаликда тадбир илтирокчиларига аёл ҳақидаги монологини ўқиди. Туман маданият бўлими хонандалари ўзларининг шўх куй ва қўшиқлари билан даврага кўтаринки рух бахшида этдилар. Турткул Маданият булими Н.Балтабаева

You may also like

Comments are closed.