Мақолалар

Тақиқланган диний мазмундаги файлларни олиб юрган тўрткўллик фуқаро маъмурий жазога тортилди

Kar24.uz сайти орқали дин масаласида адашиб нотўғри йўлга кирган оқибатда маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилган юртдошларимиз ҳақида бот-бот ёритиб боряпмиз. Деган билан куза кунда эмас, кунида синади. Қўл телефонида таъқиқланган диний маълумотларни сақлаб юрган ҳамюртимиз ҳам жавобгарликка тортилди.

2020 йил 17 март куни Тўрткўл туман ИИБ ходимлари томонидан Тўрткўл тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида меҳнат мигранти сифатида ҳуқуқбузар Ф.И. билан олиб борилган фильтр-сўров натижаси ҳамда унга тегишли бўлган “Samsung Galaxy А6” русумли уяли алоқа воситасининг хотираси кўздан кечирилганда, “Telegram” мессенжери орқали диний каналларга аъзо бўлиб, телефон хотирасидаги бир неча диний мазмундаги маърузалар, видео ва аудио файлларни юклаб олиб, ўзида сақлаб, бошқаларга ҳам тарқатганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси экспертлик гуруҳининг 2020 йил 22 апрель кунги
№ИО-583-сонли ҳулосасида ҳуқуқбузар Ф.И. га тегишли “Samsung Galaxy А6” русумли уяли телефон аппарати хотираси қисмидан олинган диний мазмундаги аудио ва видео файлларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясига зид бўлган маълумотлар мавжуд бўлганлиги ва ушбу материаллар тақиқланган диний мазмундаги маҳсулотлар рўйхатига киритилмаганлиги кўрсатилган.

Иш юзасидан Тўрткўл туман ИИБнинг 16.06.2020 йилги қарорига асосан ашёвий далил тариқасида олинган Ф.И. га тегишли “Samsung Galaxy А6” русумли уяли телефон аппарати вақтинча сақлаш учун Тўрткўл тумани “Сахий” савдо корхонасига топширилган.

Тўрткўл туман “Савдо комплекси” МЧЖ томонидан берилган
15.06.2020 йилги №171-сонли маълумотномасига асосан ҳозирги кунда фойдаланилган “Samsung Galaxy А6” русумли уяли телефон аппаратининг бозор баҳоси 600.000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф.И. айбини тан олиб, ўзи 2010 йил РФ Москва вилоятига кетиб, қурилиш ишларида ишлаб 2011 йил Ўзбекистонга қайтганлигини, 2019 йил онасининг вафотидан бошлаб бомдод намозини ўқиб келишини, ўзининг “Samsung Galaxy А6” русумли телефонидан “Telegram” мессенжери орқали диний каналларга аъзо бўлиб, улардаги диний маърузаларни юклаб олиб, ўзида сақлаб қўйиб эшитганлигини ва уларни Телеграм орқали ўзининг танишларига ўрнак бўлсин деб тарқатганлигини, бунинг ноқонуний эканлигини билмаганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, ҳозирда ўзининг моддий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли суддан енгиллик сўрашини айтиб кўрсатма беради.

Ҳукукбузар Ф.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 184-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
33-моддасини қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари, яъни 446.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди ва уяли алоқа воситаси давлат фойдасига ундирилди.

Албатта, бу балки арзимас жазодек туюлиши мумкин. Аммо фуқаро қабул қилаётган нотўғри мазмундаги диний маълумотлар жуда салбий таъсирини кўрсатиши мумкин эди. Юртдошларимизга огоҳ бўлинг, деймиз!

You may also like

Comments are closed.