Мақолалар

“ПАРТИЯ КУБОГИ” ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Спорт саломатлик гарови. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топдиради. Бу каби йўналишларда ишларни амалга оширишни ўз олдига мақсад, вазифа қилиб қўйган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз ҳаракатларини қадам-ма-қадам амалга ошириб бормоқда. Жумладан, партиянинг Тўрткўл туман Кенгаши ташаббуси билан партия томонидан ноябр ойи “Тиббий маданиятни ошириш ойлиги” деб белгиланганлиги муносабати билан “Спорт саломатлигимиз гарови” шиори остида туман партия ташкилотининг таълим муассасаларидаги Бошланғич партия ташкилотлари ўртасида 19-20 ноябр кунлари туман 19-сонли умумтаълим мактабида партия кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада туман партия ташкилотидан сайланган депутатлар, партия масъул ҳодимлари, “Ёшлар қаноти” етакчилари ва фаоллари, ҳамда 5 та жамоалари 19-, 22-, 32-, 44-сонли мактаблардаги ва 2-сон касб-хунар мактабидаги БПТ аъзолари I-, II-, ва III-ўринлар учун курашди. Кўп йиллик бой тажрибага эга, нафақат туманда, балки Қорақалпоғистон Республикасида футболни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган Назар ака Сейтимбетов мини футбол турнирини очди ва хакамлик қилди.
☝️ Мусобақада туман партия ташкилоти фаоллари, аъзолари таклифларига кўра кўчма кубок ташкил қилинди. Кўтаринки рухда ўтказилган мусобақада туман партия ташкилотининг БПТ жамоалари дўстона, хуш қайфиятда мусобақада иштирок қилишди. Жамоаларнинг спортга бўлган қизиқиши уларнинг ўйинларидан яққол кўриниб турди, чунки улар шунчаки ҳавас билан иштирок қилишмади.
🏆 Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар, 44-мактаб БПТ жамоаси I–даражали диплом, 2-сон касб-хунар мактаби БПТ жамоаси II-даражали диплом, 22-мактаб БПТ жамоаси III-даражали дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 1-ўринни эгаллаган 44-мактаб БПТ жамоасига партия кўчма кубоги топширилди. Мусобақа иштирокчилари ташкилотчи ЎзМТДП туман Кенгашига ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди. Бугунги мусобақа ҳали яна давом эттирилиши белгиланди.

You may also like

Comments are closed.