Мақолалар

Қорақалпоғистон Республикасида профилактика инспекторларига боди камералар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли фармони билан ички ишлар органлари тизимида муҳим ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

2020 йил 21 ноябрь куни Тўрткўл тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, туман ҳокимлиги ва ИИБ бошлиғи иштирокида профилактика инспекторларига боди камералар топшириш бўйича тадбир ўтказилди. Тажриба тариқасида маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 дона боди камералар туман ҳокимлиги томонидан олиб берилди. Туманда жами 38 нафар профилактика инспекторлари штат бирлиги мавжуд бўлиб босқичма босқич таъминлаш чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.                 

Туманда 37 маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари бўлиб, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида жиноят содир этилмаган маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари ҳокимлик томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, Тўрткўл тумани ҳудудидаги таянч пунктларида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 20 апрель кунги ПҚ-2906-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 16 июньдаги 102-сонли Фармойишига асосан профилактика инспекторлари томонидан ариза ва шикоятларни объектив ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида 8 та таянч пунктларига замонавий видео кузатув камералари билан таъминланди. Ушбу кузатув камералари ИИБ биносида ташкил этилган ситуацион марказга уланди. 

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

You may also like

Comments are closed.