Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Фуқаролар 2019 йилнинг 3 чорак давомида 443 та ариза ва мурожаат билан чиқишган. Нечтаси ҳал қилинди?

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг туман (шаҳар) жамиятларида 2019 йилнинг 3 чорак давомида фуқаролар (истеъмолчилар)дан жами 443 та ариза ва шикоятлар келиб тушди. Ундан ижобий ҳал қилинган аризалар сони 431 ни ташкил этади, ёзма равишда 201 та, оғзаки 240 та, 1 таси электрон шаклида келиб тушган, фуқаролар (истеъмолчилар)нинг ариза ва шикоятлари ўрганилиб чиқилиб аниқланган хато-камчиликлар бартараф этилди. Истеъмолчиларнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқлари қонун хужжатлари асосида ҳимоя қилиниб, истеъмолчиларга 935 млн. 823 минг сўм етказилган зарар Федерация ва унинг туман, шаҳар жамиятлари томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.