Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда ёнғин юз бериши натижасида фуқаро тан жароҳати олди

2019 йилнинг 8 октябрь куни соат 18:45 да Беруний тумани Истиқлол МФЙ Манас кўчаси 16-уйда ёнғин содир юз берди.

Воқеа жойига 6 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 19:16 да қуршаб олинган ва соат 19:36 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 70 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Яшаш уйининг 146 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда юқорида кўрсатилган манзилда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида уй бекаси 1968 илда туғилган фуқаро М.А. куйиш тан жароҳати олиб, ёнғин ўчириш экипажлари етиб боргунга қадар шифохонага олиб кетилгани маълум бўлган. Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби, хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекаси газ қувурига ўрнатилган газ сўрувчи қўлбола электр мослама(насос)ни розеткадан узиш вақтида учқун чиқиши натижасида чақнаш юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ маълум қилди.