Мақолалар

Конституция – тараққиётнинг ҳуқуқий негизи

Мустақиликка эришганимиздан сўнг давлатимизнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳаларида, давлат қурилишида аҳамиятли демократик ўзгаришлар юз берди, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва инсонпарвар фуқаролик жамият қуриш процеси бошланди. Ушбу ўзгаришларнинг асосий фундаменти 1992-йили 08-декабрда қабул қилинган Конституциямизда ўз ҳуқуқий аксини топган. Шу сабабли Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун халқимизнинг озодлиги, эркинлиги ҳуқуқий кафил қилинган кун бўлиши билан бирга демократик ҳуқуқий жамият қуриш йўлида дастлабки қадам ташланган тарихий воқеа сифатида ҳам катта байрам сифатила белгиланади.
Конституциямизда халқимизнинг эркинлиги акс эттирилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонун билан қўриқланиши кафолатланган, шунингдек, конституциямиз халқимизнинг асосий қонуни сифатида ўзида одил демократиятик принципларни акс эттиради ва мустақил ғояларни ҳуқуқий кафолатлайди.
Асосий низомда мамлакатимизда жамият ва давлат қурилишининг принциплари аниқ белгилаб берилган, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши аҳамиятли принцип сифатида мустаҳкамланган. Энг аҳамиятлиси – инсон ҳуқуқларини давлат манфаатларидан устунлиги, умуман тан олинган халқаро ҳуқуқ нормаларидан миллий ҳуқуқий нормалардан устунлиги, барча хусусий формаларининг тенг ҳуқуқлилиги белгилаб қўйилди. Бир сўз билан айтганда, Конституция мустақил Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат тузилиши, энг аввало, қонунчилик тизимини такомиллаштиришнинг мустаҳкам фундаменти бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақилликнинг қонуний негиз ва буюк келажагимизнинг ҳуқуқий тамойили ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича

Шайҳонтоҳур туман суди ёрдамчиси А.Хамраева

You may also like

Comments are closed.