Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийдаги газ сўрувчи насоснинг аянчли оқибати

2019 йилнинг 8 октябрь куни, соат 18:45да Беруний тумани Истиқлол МФЙ худудида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида туман ёнғин-қутқарув хизматига «101» рақамига хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 70 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарув хизматининг тезкор ҳаракатлари оқибатида яшаш уйининг 146 кв. метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда юқорида кўрсатилаган манзилда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида уйбекаси 1968 й.т. фуқаро М.А. 60 фойиз куйиш тан жароҳати олиб, ёнғин ўчириш экипажлари етиб боргунга қадар шифохонага олиб кетилгани маълум бўлган.
Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби, хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уйбекаси газ қувурига ўрнатилган газ сўрувчи қўлбола электр мослама (насос)ни розеткадан узиш вақтида учқун чиқиши натижасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган.
Хурматли фуқаролар! Бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олиш, мақсадида куйидаги хавфсизлик қоидаларига амал қилишингизни сураб қоламиз.
Ёш болаларни олов билан ўйнашга, газ ва электр ускуналаридан фойдаланишга асло йўл қўйманг ва қўлбола иситиш печларидан фойдаланманг
Газ баллонларни куёш тобида қолаб кетишига йўл қуйманг, ўчок, тандир каби очиқ алангали жойлар яқинида сақламанг ҳамда газ сўргичидан фойдаланиш нохуш холатларга олиб келиши мумкин.
Газ плитаси устига кийимларни қурутманг ва яшаш уйини иситишда фойдаланманг хамда газ плитаси ёрдамида яшаш уйни иситманг.
Тутин мўриси қоида асосида ўрнатилмаган иситиш печларидан фойдаланманг, қулда ясалган, насоз электр иситиш ускуналаридан фойдаланманг.
Юқорида кўрсатилган хавфсизлик қоидалариги риоя қилсак, ёнғин келиб чиқишини олдини олган ҳамда шахсий мол-мулкингизни ва атрофдаги инсонлар ҳаётини сақлаб қолган бўласиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.