Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Амударё тумани давлатга пахта сотиш бўйича режани бажарди

Жорий йил 11 октябрь куни Амударё тумани давлат хирмонига 32 минг 250 тоннадан ортиқ ҳосил торшириб, режани бажарди. Бу ҳақда amunews хабар бермоқда.
«Эрта баҳорда 366 та фермер хўжаликлари томонидан 15 минг 250 гектар майдонга “С 47-27”, “Султон” ва янги “Бухоро-102” навли чигит экилди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди», дейди хабарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев.
2019 йил тумандаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси қошида пахта-тўқимачилик  кластери ташкил қилинди.185 та фермер хўжаликлари унга бириктирилиб, фермер хўжаликларниг 7146 гектар майдонига чигит экишдан тортиб, ҳосилини йиғиб-териб олишгача бўлган жараёнлардаги барча ташкилий ва молиявий масалалар корхона томонидан мувофиқлаштирилди. Мазкур кластер бўйича Намуна, Куюк кўпир ва Бобур фермер хўжаликлари шартномани биринчилардан бўлиб бажарди.

Пахта йиғим-терими учун мавсум давомида 7 минг 630 нафар фермер хўжаликлари ишчилари, 13 минг 871 нафар уюшмаган аҳоли кўнгилли равишда қатнашди.