Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ёнғин хавфсизлик бошқармаси огоҳлантирди! Куз-қиш мавсумига тайёргарлик…

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан худудда 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида иситиш печлари ва оловдан эхтиётсизлик билан боғлиқ ёнғинларнинг ҳамда газ ва хаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш холатларнинг олдини олиш максадида бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Натижада, ёнғинларнинг сони ўтган йилга нисбатан шу кунгача 32-35 % га камайганлигини кўришимиз мумкин.
Халқимизда бугунги ишни эртага қолдирма, деган гап бор. Сабаби, кўзни очиб-юмгунча совуқ кунлар ҳам яқинлашиб келади ва аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларига бўлган талаб ортиб кетади. Шундай экан, ҳозирдан бошлаб куз-қиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш ва бази хавфсизлик қоидаларига амал қилиш мақсадга мувофиқдир.
Қорақалпоғистон Республикаси Ёнгин хавфсизлиги бошқармаси куз-қиш мавсуми олидан фуқароларимизни огоҳлантиради:’
-қўлбола ва очиқ спиралли иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
-розеткаларга бир вақтда бир қанча электр жиҳозларини уламанг;
-электр мосламаларини ўчиришни унутманг ва қаровсиз қолдирманг;
-эдектр ҳимояловчи мосламаларга ясама сақлагичларни ўрнатманг;
-пропкали электр сақлагичларни замонавий автомат электр ҳимояловчиларга алмаштиришни тавсия этамиз.
Ис гази (СО) таъмсиз, ҳидсиз ва рангсиз газ, барча углеродли ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ўчун қуйидагиларни билиш лозим:
-носоз дудбурон ва дарз кетган печ қурилмаларидан фойдаланманг;
-хонани иситиш мақсадида маиший газдан фойдаланманг
-маиший газни ёқиб назоратсиз қолдирманг;
-газ колонкасидан чиқувчи ёниш маҳсулотларини сўриб олувчи қурилмада циркуляцияни текширинг.
Ис газидан заҳарланиш аломатларига уйқу тортиш, бош айланиши ва оғриқ, кўз олдининг қоронғулашиши, ҳушни йўқотиш, терлаш, йўтал, қалтираш, нафас олишнинг оғирлашиши киради.
-агар ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлса жабрланувчини газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқинг
-агар жабирланувчи ҳушида бўлса, нашатир спиртини ҳидлатинг, иссиқ чой ичиринг ва тез ёрдам чақиринг
-агар жабирланувчи ҳушсиз бўлса зудлик билан сунъий нафас беринг;
-агар ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлса “101” ёки “1050” рақамига қўнғироқ қилинг.

Махмуд Сейдуллаев,
Қорақалпоғистон Республикаси ЁХБ бошлиғи ўринбосари,
подполковник

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *