Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Конференцияда устувор вазифалар белгиланди. Қандай?

“Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотларининг раҳбар органи ҳисобланадиган Конференция йиғилишлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўтарингки руҳда ташкил килинмоқда.
Куни кеча Тахиатош тумани Ҳокимияти мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев иштирокида ўтказилган йиғилишда туман партия Кенгаши ходими, бошланғич партия ташкилотларидан делегатлар, партия фаолари ҳамда ОАВлари вакиллари қатнашди.


Шунингдек, ушбу конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман Кенгашининг ўткан йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи тингланиб, 2020-2024 йилларга мўлжалланган аниқ устувор вазифалар ҳам белгиланиб олинди ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Муҳокамага чиққан партия фаоли У.Утамбетов белгиланган устувор вазифалар бўйича партия мафкураси ва позициясини жойларда ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини кучайтириш, партия аъзолари сонини ошириш, жамият соҳаларида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кучайтириш қаратилган вазифаларни қўллаб-қувватлаб, унинг ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.
Бундан ташқари кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам делегатлар томонидан муҳокама қилинди.

А.Пахратдинов,
“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши Матбуот котиби