Янгиликлар

Тахиатошдаги оғир атлетика мактабига «Тахиатош ИЭС» Акциядорлик жамияти ҳомийлик қилади

«Тахиатош ИЭС» акциядорлик жамияти томонидан Қорақолпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Оғир атлетика федерациясининг Қорақолпоғистон бўлими ўртасида шартнома асосида Тахиатош оғир атлетика мактабига хомийлик ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди
Тахиатош оғир атлетика мактаби Ўзбекистон Республикасида ўз обрў эътиборига эга бўлган мактаб бўлиб, Олимпия, Жахон ва Осия чемпионатлари совриндорлари,спорт усталари етиштирган мактаб саналади. Корхона томонидан ушбу спорт мактабининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш бўйича сезиларли ишлар қилинмоқда.
Ҳозирда Хоразм вилоятининг Урганч шахрида Бахтияр Нуруллаев бошчилигидаги спортчилар 2019 йил ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари И.Реимов, А.Реимов, Ж.Жумабаев, С.Аширбаев, Ж.Жаббарбергенов ва А.Абдуллаевлар Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёргарлик кўришмоқда.
“Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёш спортчиларнинг қобилият ва истеъдодини намоён этиши ва ўз олдига қўйган марраларни забт этиши учун ёрдам бериш, республикамизнинг обрў-эътиборини бутун дунёда тарғиб этишда уларга шарт-шароитлар яратиб беришимиз керак дейди ”- дейди корхона бош директори Фахратдин Халилаев.

Тахиатош туман ҳокимлиги ахборот хихмати

You may also like

Comments are closed.