Мақолалар

Табиий газдан фойдаланганда эҳтиёт бўлинг!

Ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳолатлар фавқулодда юз бериши ва саноқли дақиқалар ичида кучайиб, катта майдонни эгаллаб олиши, тўгарак-атрофга катта ҳажмда зарар етказиши билан хавфли ҳисобланади. Унга қарши курашиш нафақат соха ходимларининг, балки, ҳар бир фуқаронинг вазифасидир.
Ҳар қандай содир бўлган ёнғин ўша жойнинг тинчлиги-осойишталигига, иқтисодиётига ва фаровон турмуш тарзига зарар келтиради.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш, чақнаш-портлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимиз қуйидаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз:

  1. Иситиш печларингизнинг тутун тортиш йўлларини тез-тез кўздан кечириб туринг;
  2. Яшаш хонадонлари иситиш печларига ўрнатилган газ грелкаси орқали иситилиши лозимлигини ёдда тутинг. Иситиш печига тўғридан-тўғри кичик диаметрли металл труба орқали табиий газни бевосита алангаланиши унинг чала ёнишига ҳамда уй ичига ис гази йиғилишига сабаб бўлади. Бу ҳолатларда эса ис газидан заҳарланишнинг дастлабки белгилари: – бош оғриши, кўз ёшланиши ва кўнгил айниши кузатилади.
  3. Хона ичида газ ҳидини сезганингизда ёки ис газидан заҳарланишнинг дастлабки белгиларини сезганингизда, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш, уйда бўлган фуқароларни тезда тоза ҳавога олиб чиқиш ҳамда зарурат бўлганда, зудлик билан “103” тиббий ёрдам хизматини чақиришингиз лозим.
  4. Барча табиий газдан фойдаланадиган хонадонлардаги фуқароларга юқоридаги кўнгилсиз ҳолатларни сиз ва сизнинг яқинларингиз билан содир бўлмаслиги учун тунги уйқуга ётишдан аввал табиий газни бутунлай ўчириб қўйишни тавсия қиламиз.

ҚР ФВБ “Тахиатош ИЭС” АЖ БЁХТТЭБ инспектори лейтенант Т.Наурузбаев

You may also like

Comments are closed.