Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Алимент»чи ота фарзандларига уй сотиб олди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро суди 2015 йил 27 январда Ж.Аманқосовдан собиқ турмуш ўртоғи Г.Турдимуратова фойдасига алимент учун пул тўлаш буйруғини чиқарди. 2016 йил ушбу қарздорлик 10 млн.сўмга етди, деб хабар бермоқда «Истиқлол ва қонун» газетаси.
Ж.Аманқосов 2019 йилгача ушбу қарздорликдан қочиб юрди. Натижада, бу сўмма 39 млн.дан ошди. Жорий йил фуқаро Қозоғистон Республикасидан келиб, Қанликўлда яшаётгани маълум бўлди. Бундан бохабар бюро ходимлари уни излаб топди.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган тадбирларда Г.Турдимуратова ва унинг 3 фарзандига қарздор уй сотиб олиб берди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *