Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

213 грамм қуйма тиллани оғзига солиб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро ушланди

 “Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари хорижга учиб кетиш мақсадида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатларини тезкор кузатувга олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумот бермоқда.
Мазкур фуқаро махсус текширувдан замонавий сканер қурилмаси ёрдамида ўтказилди.
Сканер фуқаронинг оғиз бўшлиғига 213 граммлик 2 дона қуйма тилла бўлакларини солиб олганлигини фош этди. Найрангвоз олтинни олиб, хорижга чиқмоқчи бўлган.
Текширув натижасида яна фуқорадан 70 миллион сўмдан кўп ҳажмдаги қуйма тилла бўлаклари ашёвий далил сифатида олинган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари суриштирувлари олиб борилмоқда.