Пн. Дек 9th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Эгоист эмасларга «эгоист»дан салом

Эгоист ким? Мен. Ўзимни ўйлайман. Шундай…
Унда сен ким? Ўзингни ўйлайсан…

Билим. Истеъдод. Тафаккур. Омад. Бахт. Улар меники, сеники эмас. Нега? Гап шу: уларнинг хоҳиши бу.

Мени ёмонлабсан. «У- ЭГОИСТ». Унда сен ким? Ғийбатчи сен эгост эмассан, мен бу эгоист. Чунки, сен мен эмассан.

Мен йўқ дейман: ғийбатга, ношукрлик, билимсизлик ва истеъдодсизликка. Йўқ ва яна йўқ…
Ҳурматли, эгоист эмаслар! Майли, ғийбатга эшигим очиқ. Сен оламга дардсан, мен билим ила бандман.
Яна айтаман: мен бу мен, сен эмас. Кечирарсан. Хафа бўлма! Сўзимни қайтиб ололмадим…

Қумар Бегниязова