Пн. Дек 9th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда илғор теримчи оилаларга «Спарк»лар кимнинг ҳисобидан берилди?

Сўнги кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам илғор пахтакорларга музлаткич, газ плитаси, телевизор сингари уй-рўзғор буюмлари қаторида «Спарк» автомашинаси ҳам тантанали равишда топширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди, деб ёзмоқда кун нашри.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг пахта терими ҳисоб-китоби ахборий маркази берган маълумотларга қараганда, пахта теримини нес-нобуд қилмай йиғиб олиш учун 27 сентябрдан 7 октябригача 3 ҳудуд бўйича «Ўн кунда энг кўп пахта терган оила» танлови ўтказилган эди. Танловда бош соврин сифатида қўйилган «Спарк» Берунийлик Гулхумор Рўзимова, Қонликўл туманида яшовчи Жийенгул Ешанова, Нукус туманидан Икрамбай Аташовлар оиласига насиб этди. Яқинда ушбу соврин Жўқорғи Кенгес раиси М.Ерниязов томонидан топширилди.
«Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети ҳисобидан сотиб олинган», дейилади яна хабарда ушбу совғалар.

«Энг илғор фермер сифатида «Кобалт» автомашинаси билан мукофотланган Амударё тумани Куюк кўпир овулидаги «Сардор сувчи» фермер хўжалиги раиси Ўринбой Матякубовга автомобиль «Амударё текст» МЧЖ кластер корхонаси ҳисобидан берилгани маълум бўлди».