Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти”да 9 та совринли ўрин

11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 9 та бошланғич ташкилоти раҳбарлари иштирок этди. Иштирокчилар 9 номинация бўйича совринли ўринларни эгаллашди.
“Энг намунали маҳалла хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Шуманой тумани “Наӯрыз” МФЙ бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раҳбари Ешмуратова Зийуар 2-ўрин,
“Энг намунали мактабгача таълим хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Хўжайли тумани 11-сон мактабгача таълим муассасаси хотин–қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раҳбари Абдуллаева Феруза 2-ўрин,
“Энг намунали мактаб хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Нукус шаҳар 31-сон мактаб хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Узакова Салима 1-ўрин,
“Энг намунали олий ўқув юрти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Нукус давлат педагогика институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Арзиева Бахыт 1-ўрин,
“Энг намунали тиббиёт муассасаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти номинацияси бўйича Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич ташкилоти раиси Қурбанбаева Нилуфар 1-ўринни,
“Энг намунали корхона хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Чимбой тумани Маданият бўлими маданият маркази тўгарак раҳбари Абдимуратова Лизахан 2-ўрин,
“Энг намунали касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Нукус шаҳар 2-сон Нукус тиббиёт коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ⱪурбанова Гулжахан
2-ўрин,
“Энг намунали ташкилот (ҳарбий қисм, ички ишлар, прокуратура ва бошқа хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар назарда тутилади) хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Шимоли-ғарбий ҳарбий округи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот раиси Хабибуллаева Гулбаҳар Шукуруллаева 1-ўрин,
«Энг намунали вазирлик хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти номинацияси бўйича Айтешова Айгул 1-ўринни эгаллади. Ғолибларни Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси номидан табриклаймиз.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *