Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Нукусда поезд ва Некция тўқнашди

2019 йил 13 октябрь куни, соат 16:35да Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд билан Нукус-Тўрткўл йўналишининг 693 км 5-тўсиғида, давлат рақами 95 D 654 HA бўлган Некция русумли автомашинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

Ушбу воқеа туфайли тўхтаб қолган ушбу поезд 16:52да яна ўз ҳаракатини давом эттирган. Йўл транспорт ҳодисаси туфайли ҳеч ким жабрлангани йўқ.