Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқдаги тарғибот тадбирлари

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Мўйноқ тумани Маданият маркази очиқ майдони, Ҳунармандлар аллеясида Ўзбекистон ХДП Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан “Ижтимоий ҳимоя-тараққиёт гарови!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Муйноқ туман Кенгаши раиси К.Насирова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Б.Ержанова, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари З.Утегенова, Муйноқ тумани Халқ таълими бўлими мудири А.Сахиев, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муйноқ туман кенгаши раиси Б.Жамаловалар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, бўлажак сайловлар ва унга тайёргарлик кўришда Ўзбекистон ХДП ўзгача усулда тарғибот тадбирларини ўтказаётганлигини, шунингдек, сайловлар янги қабул қилинган янги Сайлов Кодекси бўйича ўтказилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими хонандаларининг чиқишлари ишитрокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ахборот хизмати