Мақолалар

КЕЧИНМА

Туни билан хизмат қилиб уйқу нималигини билмайсан.Кўринишинг кимгадир ёқса кимгадир ёқмайди.Ким учундир қадрлисан яна кимдир учун…Биласанми, ғалатиман.Гоҳида кўча -куйда бирон қариндошингни учратсам эзиламан.Сабабини билмайман…Бераҳмга чиқарганлар ,эҳтимол, бўш юрагим борлигини билмас. Дўстим, сирдошим, қадрдонимсан.Уйга борсам кўча бошидан қадамимни ҳис қилувчи, интиқиб кутувчи, гоҳо тушларимда ҳам ҳимоя қилгувчим…Жимлик айбинг эмас.Сени шусиз ҳам тушунаман…Тушунмаганим эса нега бошқалар бунчалик бераҳм бўлиб кетяпти?

Унутилган Қаҳрамон

1957-йил 1-сунъий йўлдошнинг шов-шувли парвози.Янгилик кутган ҳукуматга тақдиринг билан боғлиқ қалтис қарорни топширишди.Орбитага жўнадинг.1961-йилгача анча тажрибалар ўтказилди.Гагаринни ҳамма эслайди ,аслида 1-космонавт ўзингсан.2008 -йили 11-апрелда Петровско-Разумовский хиёбонида бронза ҳайкал ўрнатишди.Атмосферада ёниб кетгандинг.Эвазига бугун авлодларинг нимага эришди?Тақдирингга фақат қурбонлик битилганми?  

Садоқат

 1923-йили сени профессорга совға сифатида улашишди.Садоқатинг ҳаммани ўйлантирди.Ўтган кунларингга ишланган фильм  қаттиқ таъсир қилди,йиғламасдим олдин.Аммо…кўзёшларим меҳримдан.Қанийди атрофдагиларда озгина сендаги вафодан бўлса…Сибуя.Темир йўл тақир-туқури, одамлар шошади.Сен ҳамон эгангни кутаётгандай турибсан.Япон халқидан миннатдорман ва тан бераман номингни мангуликка муҳрлагани учун.Оқибатли ҳар ким номингни эшитиб титрайди, бўғзига нимадир тиқилади.Афсуски …

Ҳақиқат

Қозоғистон.Қорли қиш.Мана 2 ойдан бери қабр ёнидан жилмадинг.Марҳумнинг яқинлари борми йўқми аҳамиятсиз.Сенгина борсан…тилларга тушдинг.Кўзи очиқлар раҳм-шафқатсиз, меҳрибонинг тупроқ остида,руҳи  тафтингни ҳис қилар,балки,ёлғиз қолдирганига азобланар.Ҳақиқат-изланиб топилмас абстракт тушунча.Кўрганларим ҳақиқат менга!

Муносабат

 Шивир-шивирлар…Оғиздан пир этиб учиб чиқувчи гапларда айтишади: “Янгиликнинг ..и бор”, “Ўла .. ” , “Ҳой .. сенинг”…Хизматинг ҳалол-у ўзинг…Давраларда қулоққа чалинади.”  Касалга эм экан”, “Есанг силдан тузалармишсан”, “Ракни кеткизармиш”…Чала табибларнинг “бизнеси” авжида.Хўш, унда медицина нимага керак?! Битта уй ҳайвони фойдали бўлса?! Инсонлар руҳиятига сингдириш.Янги “бизнес” бу! 1941-1945 йиллар аскарлар билан бирдай меҳнат қилгансизлар.Оч қолганлар гўшт сифатида қарашмаган…Хат ташиш, излашда, айрим жароҳатланганларга йўлбошловчи, қутқарувчи , ёрдамчи сифатида фойдаланишган.Наҳот бари тушда кечгандай… Ижтимоий тармоқларда  гуруҳ ва каналлар анча.Бунда .. олиб-сотиш, уруштириш, азоблаб видеосини тарқатиш …

“-Товуқни  паққос туширган шунга талатдим”

“-Баҳоси 200$” ва ҳоказо чатинглар тинмайди.

Оч қолмасанг шундай қилармидинг?! Йўқ!Инсоният тўқ яшаб шунча ноз неъматга қарамай сени ҳам еяверди!Мусулмончиликда тақиқланган.Худони тилда айтиб амалда…

Гоҳида Робинзонга айланиб қолсам-у ўз оролимда сен билан яшасам дейман.Чунки одамлар бир-бирини ғажишга тайёр.Буни ҳам биронтаси “реклама” қилиб чиқса бас.

Табиатга, ҳайвонот-у набододга қандай муносабат қилсанг ўзингга ана шундай қайтади, шубҳасиз.Уларда забон бўлмаслиги мумкин бироқ жамики воқеликни кўриб турган, яратган  раҳмони бор.

Мадина Хажиева

You may also like

Comments are closed.