Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси огоҳлантиради

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги ЎРҚ-627-сон «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида» Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил 2 май куни 1569-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” талабларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 5 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг урчиш даврида саноат мақсадида балиқ овлашга тақиқи қўйиш ҳақида”ги 77-сонли буйруғи талабларидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 10 март кунидаги 54-сонли буйруғига асосан Амударё сув ҳавзасида жорий йил 10 мартдан 31 майга қадар; табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнга қадар саноат мақсадида балиқ овлашга тақиқ ўрнатилди. Шунга кўра, фуқароларнинг балиқларнинг уруғ қўйиш мавсумида балиқ овлашни қатъиян тақиқлаш бўйича сув ҳавзасида броконьерларга қарши курашиш, қонунбузарлик холатлари кузатилган вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат инспекторларига яқиндан ёрдам кўрсатиш, мазкур мавсум давомида моторли қайиқларни сувга туширилишига йўл қўймаслигини, спорт-ҳаваскорлик балиқчилар томонидан кичик ҳажмли кемалардан моторсиз равишда қармоқлардаги тутгичлар (илмоқлар) сони 5 тадан ошиқ бўлмаган ҳолда овланишига йўл қўйилиши ҳақида огоҳлантириб ўтамиз. Юқоридаги талаблар бузилган ҳолда ҳуқуқбузарларга нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ тегишли тартибда чоралар кўрилишини эслатиб ўтамиз.Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати

You may also like

Comments are closed.