Янгиликлар

«Беруний ҳокимлиги матбуот хизматидан ҳис-ҳаяжонга тўлган расмий муносабат»га жавоб

Сайтимизда эълон қилинган «Жўқорғи Кенгаш депутати ваъдага вафо қилмадими?» номли хабарга Беруний тумани ҳокимлиги қуйидагича қарши расмий муносабат билдирди.

Расмий муносабатда ҳокимлик матбуот хизмати ушбу мурожаат ҳеч қандай ўрганилмасдан эълон қилингани айтиб ўтган.
Ваҳоланки бизда ушбу мурожаат бўйича видеофактлар бор.
Мурожаатчининг номини Ш.Тажибоева эмас Ш.Тажимова дея хабар берган ҳокимлик матбуот хизмати ўзи хатога йўл қўйганини пайқамаган. Чунки Беруний тумани ҳокимлиги «Беруний News» телеграм каналида 18 март куни эълон қилинган хабарда «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаро Ш.Тажибоева оилавий аҳволи депутат томонидан ўрганилди» деб ёзилган.
Расмий муносабатда Жўқорғи Кенгаш депутати К.Ходжамуратов фуқаро уйининг кириш қисмига пластик эшик ва ошхонага пластил ромли ойна ўрнатиб берилгани айтиб ўтилган.
Аслида, ушбу ишлар сайтимизда хабар чиқган куннинг эртасига фуқаро хонадонига келиб қилинган. Шу вақтгача эса пластик эшик ва пластик ромлар фуқаронинг уйига олиб келиб ташлаб кетилган.
Расмий муносабатда « Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин» деб иддао қилган ҳокимлик матбуот хизмати, 18 март куни депутатнинг ваъдасини оммага айтиб ўтган.

Биров ёрдам қиламан, ўзимга ўхшаган яна бир инсоннинг яхши яшашига сабабчи бўламан деб турса, уни турли сўзлар билан айблаб, ижтимоий тармоқда эълон қилишга ва Жўқорғи Кенгес депутатини обрўсизлантиришга, шунингдек, одамларни ёлғон ахборотга ишонтиришга сизда ҳақ ҳуқуқ борми? дея ёзган ҳокимлик матбуот хизмати.

Ушбу хабари ортидан ҳокимлик матбуот хизмати сайтимизни ёлғон ахборот тарқатишда, шахсни обрўсизлантиришда тўғридан-тўғри айбдор қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси билан оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат, ҳақорат қилиш ва рақобатчини обрўсизлантирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Тўлиқ маълумот учун Жиноят кодексининг 139, 140, 158 ва 192-моддаларига қаранг.

Биз бу мурожаатни чиқарганимиздан кейин, Беруний туман ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғландик ва бизда видеофактлар борлиги ҳақида айтиб ўтиб, уларга видеофактни юбордик.
Шунга қарамасдан расмий муносабатни ўз каналида эълон қилишди.
Кўриб турганингиздек расмий муносабат ҳис-ҳаяжонга тўла. Ҳаттоки сайтимиз номи хато ёзилган
Расмий муносабат расмийлиги билан ажралиб туриши керак. Унда ҳис-ҳаяжон ва шахсий фикрлар бўлмаслиги керак.

kar24.uz Таҳририяти

You may also like

Comments are closed.