Янгиликлар

Тўрткўлдаги “Dinur Jobs” масаласи бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда “Dinur Jobs” масъулияти чекланган жамияти мурожаатига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий муеосабат билдирди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ вазирлик зиммасига доимий равишда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини жалб қилиб, аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этишни олган. Бунда хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш белгилаб берилган.
Вазирлик тизими ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг ўтган январь-апрель ойлари давомида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан грант, субсидия ва ўқув харажатларни тўлаб бериш ҳисобига 63 минг нафардан зиёд фуқаролар эҳтиёжманд касбларга, 5 минг нафардан ортиқ фуқаролар тадбиркорлик кўникмалари ҳамда 4 минг нафарга яқин фуқаролар хорижий тилларга ўқитилган бўлса, уларнинг қарийб 76 фоизи вазирлик тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларда ўқитилган.
Вазирлик тасарруфида бўлмаган муассасаларда ўқитилганларнинг қарийб 53,2 фоиз қисми айнан хусусий сектор улушига тўғри келади. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
7 баробарга, 2017 йилга нисбатан 19 баробарга ортганлиги вазирликнинг хусусий сектор билан ҳамкорлик алоқалари бир неча баробарга ошганлигининг яққол исботидир.

2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, сўнги 4 ой мобайнида “Dinur Jobs” МЧЖ билан ҳамкорликда 415 нафар фуқароларни касбга ўқитиш учун жами 1,1 млрд.сўм маблағ “Dinur Jobs” МЧЖ ҳисоб рақамига молиялаштириб берилган. Жумладан:
2020 йилнинг декабрь ойи ҳамда 2021 йилнинг март ойига қадар 160 нафар банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш учун “Dinur Jobs” МЧЖга 423,8 млн.сўм грант маблағлари ажратилган.
2021 йил февраль ойида Тўрткўл тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатда турган 255 нафар фуқаролар учун 704 млн.сўм миқдордаги касбга ўқитиш харажатлари “Dinur Jobs” ўқув марказига тўлиқ тўлаб берилди.
Ташкил этилган танлов комиссиясининг 2021 йил 26 апрелдаги хулосасига асосан “Dinur Jobs” МЧЖ ўқув маркази ғолиб деб топилди ҳам Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 105 нафар фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 307,1 млн.сўм миқдордаги маблағлар ажратиш бўйича тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда.

You may also like

Comments are closed.