Янгиликлар

“Эрталаб туришга қийналаман, сиз-чи?” ёҳуд тақдири синалган қиз орамизда…

Ёз. Мана ваниҳоят амалиётга чиқдик. Баъзибир курсдошларим негадир “Уфф” тортиб қўйди. “Бекорчилик сайли” деёткандир балки. Мен учун бекор бу гап.
Амалиёт ўташ ўрним мен учун бегона эмас. У ерда ижод билан шўнғиш менга завқ беради.
Таҳририятда ўтирсам бош муҳарриримиз ёнимга келди-ю:

  • Мухтор, сенга бир топшириқ берсам, бажара оласанми? Яъни мақола ёзишинг керак.
  • Ҳа, ҳаракат қиламан, қўлдан келганча.
    Нима ҳақида эканлигини тушинтирди ва унинг телефон рақамини қўлимга “тутқазди”. Эртаси куни рақам эгаси билан суҳбатлашиб, уйида учрашишга келишдик. Соат 09:36. Уй олдида мени рўмол ўраган опа кутиб турар эди.
  • Ассалому алейкум, опа.
  • Салом, укам яхши етиб келдингми?
    Ичкарига кирар эканмиз, деразада қараб турган ёш қизчага кўзим тушди. Ҳа, у мен излаётган “қаҳрамон”. Уйга кирдик. Муҳаббат мени ёнимга келиб саломлашди ва хонасини кўрсатишга ошиқди. Парта, стул, китоб жавонлари ва географик карта, унинг устида эса “Мен үлкейсем шыпакер боламан!”, “Ур-ра-а Муҳаббат!!!” каби сўзлар ёзилган стикерлар. Бир кичкина хонада мен, Муҳаббат Ажиниёзова ва унинг онаси. Гапни нимадан бошлашни билмадим. Бир қарасангиз, соппа-соғ, ҳеч ташвиши йўқдек кўринган Муҳаббатнинг дарди дарёдек тошқин… Тошқин дарё бу йил унинг олдида тошмасдек…
    2009 йилдан буён Тошкент касалхоналарида умрини ўтказаётган қаҳрамонимизга мактаб, синфхона, синфдошлар, доскага чиқиб мавзу гапиришлар мутлақо бегона. “Ҳатто мактабга борсам, кўп ўтирмай уйга қайтаман. Сабаби чидай олмайман. Баданим оғрий бошлайди-да” деб йиғлагиси келса ҳам кулиб қуйди. Унга ювелирный поле артрит ташҳиси қўйилган. Ва эсини танибдики умрини касалхоналарда ўтказади. Шифокорлар пианино билан шуғулланишини тавсия этган бўлса-да, аҳволи ёмонлашди. Кўзи ҳиралашиб кўрмай бошлади. Кўп ёзиб, тиниқ кўра олмайди. Айниқса, оқ ва қора рангларни ажратиши қийин. Муҳаббат билан суҳбатлашиб унинг бошқа қизларга ўхшамасилигини тушиндим. Ўзини тутиши, гапириш нутқи, муомаласи, тарбияси бошқача. Умуман, бошқача…
    Қаҳрамонимиз билан суҳбатлашар эканман, унинг гапларини етказиш мен учун қийин. Жуда қийин бўлди. Журналист сифатида уни ўзгартиришга ҳам ҳаққим йўқ. Аслида ўқинг…
  • Муҳаббат айтчи қандай орзуларинг бор?
  • Орзуларим?! Келажакда шифокор бўлмоқчиман. Бобом бир неча йиллар олдин кўз касаллиги сабаб вафот этган. Ҳозир, ўйланаман. Агар мен катта бўлганимда бобомни даволар эдим. Ишонасизми? Бобом ҳозир ҳам ёнимда юргандек туюлади. Ётсам ҳам, турсам ҳам мен биландек”, деб гапини давомлай олмади.
  • Ота-она. Улар ҳақида айтиб берчи
  • Ота-онам… Уларга раҳмат айтаман. Отам куну тун ишда, онам эса ҳар доим мен билан. Тошкентга борсак ҳам ёнимда бўлади. Ҳатто, орқасига опчи юрган вақтлари ҳам бўлди. Улардан қарзим кўп. Жуда кўп! Уларнинг борлиги мен учун бахт. Тўғри, ота-онам ҳаммамизни тенг кўради. Бироқ… Баъзи дўстларим уй ишларини қилади. Мен ҳам қиламан.Лекин оз. Кўп чарчайман, рости. Шунинг учун ҳам кўп иш қилдирмайди.
  • Синглим, қара-да, дунёда ота-онасини қадрига етмай…
  • ҳурмат қилмайдиган
  • ҳа, тўғри айтасан, ҳурмат қилмайдиган тенгдошларингга нима деган бўлар эдинг?
  • Биз ота-онамизсиз ҳеч киммиз!
  • Мухтор ака, бир савол берайми?
  • Бемалол…
  • Эрталаб уйқудан тургиз келадими? Менда эса йўқ. Қўрқаман. Оёқ-қўлларим оғрийди. Қийналиб кетаман. Рости, яшагим ҳам келмай кетади”, кўз ёшларини артиб” бироқ онам “Яратган эгам суйган бандасини қийинчиликлар билан синайди” дейди. Бир касалликдан тузалсам, иккинчисига, иккинчисидан тузалсам яна ва яна… Ҳаммасини енгиб келаяпман. Яна, билмадим?! Унинг устига дўстларимнинг гап-сўзларига базўр чидайман. Кейинироқ эътибор ҳам бермайдиган бўлдим.
    Лекин, бир куни шундай ҳодиса бўлдики, юриб кетдим. Юқорида айтганимдек, юра олмаган вақтларим юриш қандай бўлади? деб қўрқар эдим. Кейин, қандай юрганлигимни рости, билмайман. Қандай қилиб қадам ташлаганим ёдимда йўқ. Балки, бу бир Ҳудонинг менга берган инъомидир!
    Она Дилором опа юзи кулиб турса-да, ич-ичидан эзилади (балки менга сездирмасликка ҳаракат қилгандир). Она, барибир она! Фарзандининг камолини, келажагини ўйлайди, қайғуради.
    Муҳаббат ҳақида ёзаётиб ҳаёлимдан ёш қизча ва онасининг сўзлари ҳеч ҳам ёдимдан чиқмайди. Меҳрибон онаси Дилором опа ҳақидаги сўзлари, қийинчиликларни енгиб келаётган қизчанинг кўз ёшлари мени мақола ёзишга ундаяпди.
    Ҳаётда шандай инсонлар борки, мол-мулк дея ҳамма нарсани унутади. Энг асосийси соғлик экани улар учун аҳамиятсиз.
    Азиз, тенгдошим, юртдошим! Бу мақолам орқали Муҳаббатга ёрдам беринг дея ялинмайман. Унга ёрдамни Яратган эгам инъом этмоқда. Аксинча, ёш қизчанинг мардлиги ўрнак бўлсин маъносида ёзаяпман. Шунчаки, сизни оила, соғлик, ота-она қадрига етишга чорлайман. Яна, айтаман шукур қилинг, шукур қилинг!!!
    “Ҳаётнинг ўзи журналистика” дейдиган устозимиз Қумар Бегниязовани гапига қўшилмасдан иложим йўқ. Аслида ҳам шундай. Тўғри! Агар мен амалиётга чиқмаганимда Муҳаббат билан танишмаган бўлар эдим. Зуҳра опа Исакова муҳарриримизга алоҳида раҳмат!
    Муҳаббатнинг тақдири билан танишган, каминанинг тақдири унинг олдида ҳеч нарса эмас экан. “Муҳаббат, хайр яхши қол. Ўзингни эҳтиёт қил!” деб ҳайрлашганда менга айтган сўзлари мени ўйландириб қўйди. Ҳамон, ҳозиргача ўйлаяпман! Ўйлаш билан бандман…!!! Бу ўй қачон тугайди номаълум. Агар сиз билсангиз айтарсиз. Чунки, бу ўйлар бир инсон ҳаётига туташ бутун инсониятники…

Мухтор Умбетов,
Kar24 учун махсус

You may also like

Comments are closed.