Янгиликлар

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида бутун дунёда кенг нишонланди.

Байрам муносабати билан Беруний тумани сектор рахбарлари ташаббуси билан 30 нафар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болажонларга, тарихий Хива шахрига медиа тур уюштирилди. Ёшлар маркази олдида туман ҳокими А.Сапарбаев, сектор рахбарлари болаларни байрам билан табриклаб, махсус байрам совғаларини торширишди.

Байрам муносабати билан Хива шахрига етиб борган берунийлик болажонлар медиа турни тарихий шахарнинг энг диққатга сазовор жойларини томоша қилишдан бошлади.
Болажонларнинг қувончлари чексиз.

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. 

You may also like

Comments are closed.