Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Чимбойлик фуқаро Кобалтни ўз вақтида ололмади

Чимбой тумани, «Тиничбаев» кўчаси, 105-уйда яшовчи А.Шимбергенов «Умидсавдофайзинвест» МЧЖ билан 36 млн.400 минг сўмлик Кобалт олиш учун шартнома тузди. 2018 йил 26 июнда берилган маблағга жавоб бўлмагач, фуқаро ушбу авто жамиятдан пулини қайтариб беришни талаб қилди. Аммо жамият пулни ўз вақтида беришдпн бош тортди. Натижада, фуқаро ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Мутахассислар аниқланган камчиликлар бўйича фуқаронинг ҳисоб бетига ушбу маблағни ўтказиб беришини таъминлади.