Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича янги қарор қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йи 11-сентябрь куни “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 760-сонли қарори қабул қилинди.

Унда 2019-йил мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилалар учун 1064 та уй-жойнинг қурилиши тугаганлиги ҳамда 2116 та уй-жойда қурилиш давом этиши маълумот учун қабул қилинган.

✅ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

👉 ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1064 та уй-жой қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд сўм маблағ 2019-йилнинг ИИ чораги якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобига;

👉 2116 та уй-жой учун ёш оилаларга тўланадиган 72 млрд сўм маблағ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2019-йилнинг ИИИ чораги якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобига ажратилишини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ, ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига 7 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган ставкада ссуда тариқасида ажратилади.

Шунингдек, ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгач кейинги бутун муддат учун ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига тўланади.

2020-йилдан бошлаб:

👉 қуриладиган уй-жойлар учун дастлабки бадаллар ҳамда кредит бўйича биринчи беш йилдан кейинги фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

👉 кредитдан фойдаланишнинг биринчи беш йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даржажасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.