Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Уйда бизнес қилишни ўргатган тадбир

Тахиатош туман Давлат хизматлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган хотин-қизлар учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда тумандаги ҳотин-қизлар қўмитаси, адлия ва тижорат банк ва бошқа маъсул ташкилот ходимлари қатнашди.
Унда 30 дан ортиқ хотин-қизларнинг иштироки таъминланиб, аёлларнинг уй шароитида ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан семинар қатнашчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Т.Байымбетов,
Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказининг
бош мутахассаси