Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Ҳурадиган ит» га ҳукм: ё ўзидан, ё ўзгадан…

«Барчага ёқадиган нарсани ёзишни бошлаган кунингиздан бошлаб сиз журналист эмассиз шу дақиқадан бошлаб сиз шоу бизнес учун ишлайдиган қаламкашсиз , холос”. Френк Миллер.

Ҳукм. . . Гладиотор-Қадимги Римда ҳаёт учун курашган қуллар. Уларнинг тақдирини оломон  ҳал қилган. Жанг аёвсиз кечган. «Гладиотор» фильмининг бош қаҳрамони ўлими олдидан марҳума аёлини кўриши, чиройли жойларда юриши унинг гўё эркга бўлган интилиши, орзуларининг исботи бўлиб тасвирланади. Эрк, Эркинлик инсониятнинг асрлар билан курашиб гоҳ топиб гоҳ йўқотган қадрдони. «Ҳаёт саҳна»сидаги «актёрлар» нафақат қурол яроғ билан, балки сўз билан ҳам жангга киради. Журналистлар айнан шу тоифа. Журналистнинг сўзи қайсидир муаллақ ёлғонни узиб тушириши ёхуд ҳақиқатнинг кўзини сўқир қилиб қўйиши ҳам мумкин. Журналистнинг чиқишини кузатиб ёқтиришмаса ўлим ҳукмини ўқийдиганлар дунёда анча. Журналист фикр ва сўз эркинлиги, ҳақиқатни излаб курашади. Касбига ўзини бағишлаган, «ижод уммон»ига чуқур шўнғиганларнинг умри  каби қаердадир муқим ишлаши ҳам қисқа. Тазйиқ,  қўрқитиш,  ҳужум,  уларнинг ҳаётида табиий.

2013 йил 71 та, 2014 йил 6 ой ичида 38 та, 2015 йил 102 та,    2016 йил 48 та,   Суриядаги урушларда 107 та,   2017 йил 42 та,   2018 йил 56 дан зиёд,   2019 йил 6 ой ичида 38 та журналист ва блогерлар ўлдирилгани ҳақида интернет саҳифаларида статистик маълумотлар берилган.  Нега журналистни ёқтиришмайди?

Журналистни жамиятда қинғир иш қилган, халқона тилда «қўрқадиган жойи бор»одамларгина ёқтирмайди. Улар йўқотган изларини чет эл тили билан айтганда «Ҳурадиган ит», яъни журналистлар топишини, айбларини очиб қўйишидан, бугунги натижаларини йўқотишдан асосийси қинғир-қийшиқ йўлларининг «кўзга тушишидан» ҳавотирланадилар. Журналистларга ўхшатишлар ҳам журналистикага таърифлар ҳам кўп. Асос битта «Журналист халқ дарди билан яшаши керак. “Халқ  дардини тинглаш:умуминсонийлик, ҳақиқатгўйлик, халқчиллик, миллийлик принсипларига риоя этиши яхши аммо йўқ муаммони топиб, ўз карерасини ошириш, блоги, кўрсатуви, газетаси ёки интернет сайтида хоҳлаганини айтиш журналистика эмас танқидшунослик, қорамачилик дейиш тўғрироқ. Танқид яхши аммо шу танқид ўринли ва асосли бўлса. Сўз эркинлиги, маълумот олиш, тарқатиш масаласида қонун билан белгиланган кафолат бор. Албатта бу маълумотнинг берилиши борасидаги эркинлик «берса олиб югуриб чопиш»га тенгланмаса ўринли. Журналист сийқаси чиққан сўзлардан воз кечмаса «бўлиб ўтди, тақдирланди, фалон даражага эришган, фалонча семинар, тадбирда фахрий ёрлиқ, диплом олган» деса «қоғозбозлик» учун уюштирилган «қарсак-қарсак» маълум вақт орасидаги маълум бир доирадаги мақтовга эришиши капалак умридек қисқа вақтини олгувчи кўзбўямачилик наздимда. Ўз устида ишлаш, амалиёт эса бир умрлик журналистик муҳитда ҳузурланиб,  нафас олиш, ўқимишли ёзиш, хатоларини англашга туртки. Журналистика бугун қаерга етиб келди? Таҳририятнинг юки оғир. Анъанавий услуб қатъий. Бир  вақтлари таҳририятга келган мақола ёки бошқа материалларни журналист 90 % ини қайта ишлайди. Муаллифнинг фамилия, исми кетади холос, айрим вақтларда. Журналист материалларни қайта ишлаб бериши сабаблари қуйидагилар:1-дан Обуна масаласи , 2-дан ишни йўқотмаслик, 3-дан муаллифнинг хафа бўлмаслиги. Журналистнинг ўзига хиёнатидай туюлган материал таёрлаш, эҳтимол, мажбуран «Кундаликли мавзуда ёзиши»га касбидан умидсизлиги, ўзгаларсиз қадам ташлашга ожизлигидандир. Ўқувчи доим бор унинг юрагига етиб боргувчи материал ёзилган бўлса. Журналист ўзига қўйган чегарани, буни ёзиб бўлмайди, буни ёзсам танқид қилишади ва бошқа қўрқувларидан халос бўлса унинг газетаси: ойнага ёпиштирилмайди, оёқ остида ётмайди. Журналист касби вақтида ўлдирилиши, ўғирланиши, ёки ишдан бўшатилиб кўчада қолиши, қамоққа олиниши, айбловларга учраши  умуман ҳамма нарса содир бо’лиши мумкин. Журналист ўзини ҳам қаламини ҳам ҳимоя қилишга мажбур. Мажбурлик эса бутунлай қўрқиб ёзишга асос эмас. Замонавий журналистика масофа танламай сониялар ичида ахборот узатади. Реал ҳаётдан узоқлашганларга «Ҳаётграм»га қайтинг, офф-лине бўлманг унга «мегабайт-у гегобайтлар» кетмайди дегим келади. Ҳа, бугун вертуал дунёда блог, сайт, ижтимоий тармоқлар комуникатсиянинг «олий» воситасига айланган. Интернет журналистикасида журналистга диплом керак эмас. Тезкорлик, маълумотнинг «айнимаслиги»талаби. Виртуал дунёда «дунё» яратганлар робортлардек: еб, ичиб, мия берган сигналларни бажарибгина яшаяпти. Интернет журналистикаси ҳақиқат ва ёлғоннинг ҳалинчак бахсидек. . . бири юқориласа, иккинчиси пастда. Келажакни эса замонавий журналистикасиз тасаввур қилиш мушкул. Интернет  инсонни ҳақиқий ҳаётдан суғириб олмасагина,  журналист борини ёзсагина эртасидан умид борлиги. Журналистлар қаерда, қай ҳолатда бўлмасин дилидагини ёза олмаса, ёзганидан кимдир бирон хулоса чиқара олмаса, унинг қораламачидан ёки кўчирмачидан фарқи бўлмайди. Умуминсониятга хизмат қилгувчи, ўз қўлини ўзи боғламаган журналистлар жуда оз. Кимдир » ёзма» деса тўхтаб «ёз» деса ёзадиганлар қаторида бўлишни истамайман. Эркинлик эса бу қамоқда бўлмаслик ёки чекловсизлик эмас. Эркинлик — ўз ижоди, иши, қалами ва юрагини занжирламаслик!Тирик бўла туриб»қалами ўликлар»орасида бўлиш журналистнинг ўзига энг оғир ҳукми!

Марина Хажиева,

Kar24.uz мухбири